миллий таомлар тайерлаш рецепты
Таомлар
Турли миллатларга мансуб ва ўзбек миллий таомлар рецептлари. Масаллиқларни танлаш, ишлатиш ва сақлаш борасида маслаҳатлар.
Бешбармоқ
якшанба, 2018 Январ 07 Лола
Биринчи навбатда, қозонда, гўштлар, қази, туз ва зира солиниб, 3 соат давомида сувда қайнатилади. Сув биринчи қайнаб чиққан вақтида кўпикни олиш керак. Ёдингизда бўлсин! Кўпикни қанчалик эринмай олсангиз, сув шунчалик тиниқ бўлади.
1 коса сувда 1 ош қошиқ туз эритилади. Тайёр эритма унга солинади ва 2 та тухум қўшиб, хамир қорилади. Хамир яхшилаб муштлаб, тиндириб қўйилади. Тинган хамиримиз юпқа, бир текисда қилиб ёйилади. Хамир қалинлиги чучвара хамири қалинлигидек (2-3 мм) булади. Ёйилган хамир, 8 га 8 тўртбурчак қилиб қесилади. Хамир бўлакчалари алоҳида сувда пиширилади.
Шилпилдоқ
шанба, 2018 Январ 06 Лола
Қозондаги қизиган ёғга олдин пиёзни солиб, новвот ранг тус олгунича қовурамиз. Сўнг, гўштни солиб, қовуришда давом этамиз. Кейин помидор қайласи. Сўнгра, картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёз бўлакчалари кетма-кет солиниб, масаллиқлар чиройли қизил тус олгунича қовурамиз. Таъбга кўра, саримсоқ пиёз (яшил) ва сельдерей солиш мумкин.
Гўштли рулет
чоршанба, 2015 Сентябр 23 Лола
Холодец
якшанба, 2015 Сентябр 20 Лола
Мол оёғи сувда суягидан ажралгунича қайнатилади. Сўнг, сувдан олиб, суягидан ажратиб, тўғраб, қайта солинади. Устига гўшт майда тўғралиб солинади. Гўшт пишгач, туз ва зираворлар, тўғралган саримсоқпиёз солиб, яна 5-10 дақиқа қайнатилади.
Норин
жума, 2015 Сентябр 18 Лола
Норин шоҳона таом бўлиб, ўзбек миллий таомлари орасида тайёрланиши анча мураккаб бўлган таомдир. Асосан йилнинг совуқ фаслларида тайёрланади. Таомни таъбга қараб мол ёки от гўштидан тайёрлаш мумкин.
Қовоқ димлама
пайшанба, 2015 Август 20 Лола
Ҳамма масаллиқлар йирик бўлакланади. Қозон тубига биринчи парраклаб кесилган думба бўлаклари териб чиқилади. Кейин, пиёз, гўшт, картошка ва қолган масаллиқлар солинади (териб чиқилади). Ҳар бир қатлам орасига туз ва зираворларни соласиз (ҳоҳишга қараб). Энг устига қовоқ бўлаклари солинади.
Хоним
чоршанба, 2015 Август 19 Лола
Шўр сувга оддий хамир қорилади. Хамир тингунча қиймасини тайёрлаймиз. Картошка ва пиёз артиб, сомонча тўғралади. Чарви ёғ майда кубик тўғралади. Ҳамма масаллиқлар аралаштирилиб, зираворлар солиниб, тузи ростланади. Тинган хамир иложи борича юпқа қилиб ёйилади.
Гречка палов
жума, 2015 Август 14 Лола
Ҳамма масаллиқлар кераклича хажмда майдалаб тўғралади. Қизиб турган қозондаги ёғга пиёз солиб, новвот ранг бўлгунича қовурилади. Сўнг гўшт солинади. Бироз қовурилгач, помидор солинади. Яна бироздан сўнг картошка, сабзи, булғор қалампирлари, саримсоқ пиёғ ва кўкат кетма-кет солиниб, қовурилади. Тузи ростланиб, сув солинади.
Қовоқ сомса
шанба, 2015 Август 08 Лола
Қовоқ, картошка, пиёз ва думба ёғи кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади. Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади. Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим.
Қуймоқ
якшанба, 2015 Июл 12 Лола
10 та тухум идишга чақилади, ичига ун, разрыхлитель (қавартма), ёғ ва таъбга кўра туз солинади. Бу ҳамма масса блендерда яхшилаб аралаштирилади. Духовка листини ёғлаб, ичига аралашма солинади.Ва унинг устига паррак қилиб тўғралган сосиска керакли миқдорда солинади. Бу листни олдиндан қиздирилган духовка ичига қўйилади. Ўртача оловда 10-15 дақиқа пиширилади.